Хитой ОАВ Ўзбекистон туризмига оид қатор мақолалар чоп этди

фев 16 / 2019

alt

Хитой электрон нашрларидан бирида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги амалга оширилаётган ўзгаришларга бағишланган “Ўзбекистонга визалар яна соддалаштирилди! Э-визанинг бир нечта турлари жорий этилди!” номли мақола чоп этилди.
 
Мақолада соддалаштирилган виза олиш тартибининг жорий этилиши ва хавфсиз мамлакат сифатида эътироф этилгани туристлар оқимини ошишига сабаб сифатида таъкидлаб ўтилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати UZ24'га хабар қилди.
 
Шунингдек, мақолада Ўзбекистонга бориш учун олинадиган электрон визага мурожаат этиш тартиби ва аризани қандай тўлдириш кераклиги ҳамда қайси мамлакат фуқаролари визасиз кириши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.
 
Кун давомида яна “Ўзбекистон мамлакати, бир камар - бир йўл - консепцияси”, “Самарқанд вақтини ҳис этинг”, “Ўзбекистон пойтахти Тошкент” мақолалари ҳам нашр этиб борилди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *