Хоразмда 22 нафар йўналишсиз такси ҳайдовчилари туристларга хизмат кўрсатишнинг услублари бўйича ўтказилган семинарда қатнашиб, малака оширди

дек 22 / 2015

alt

Унда Хоразм вилоятидаги “Ротор” хусусий фирмаси, “Соғдиана стар сервис” , “Викинг Импекс” , “Расул транс” , “Хоразм автотранс” , “Сирли водий” “Имомаддин Сулаймон транс”, “Мего стар про”, “Хоразм равон транс”, “Урганч такси лидер”, “Хоразм савдо люкс”, “Янгибозор автокамалак”, “Матнонат авто” ва “Реал Ёғду” масъулияти чекланган жамиятларда ишлаётган 22 нафар енгил йўналишсиз такси ҳайдовчилари қатнашиб, малака оширишди ва махсус гувоҳномага эга бўлишди.
Юқорида санаб корхоналарда ишлаб келаётган йўналишсиз такси ҳайдовчилари сайёҳларга автотранспорт хизматларини кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган ҳолда, вилоятга келган барча сайёхларга Хоразм вилоятининг диққатга сазовор тарихий обидалари жойлашган манзиллари бўлмиш Хива, Хазарасп, Боғот ва бошқа туманларига, қум ҳамда кўллар бағрига табиат сайёҳатларига сифатли ва арзон автотранспорт хизматлари кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ахборот хизмати маълум қилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *