Хоразмдаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

янв 20 / 2020

alt

Бугун, 20 январь куни соат 2:30 ларда Хоразм вилояти Янгибозор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган, А.О. “Нексия-3” русумли автомобилни Шовот-Урганч йўналишида бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи А.О. бош қисмидан тан жароҳати олиб касалхонада  вафот этган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *