Хотини билан жанжаллашган учувчи самолётни у турган уй устига ҳайдади

мар 24 / 2019

alt

Габорон (Ботсвана, Жанубий Африка) фуқароси хотини билан жанжаллашиб қолгач, хусусий самолётни олиб қочган. Самолётни бошқараётиб, у тўғри уй устига қулаган.

alt

«The Citizen» портали хабарига кўра, жанжал уларнинг бўлажак фарзанди шарафига уюштирилган кечада келиб чиққан.

alt

Гувоҳларнинг маълум қилишича, эр хотинини урган. Кечада йиғилганлар эса ундан байрамни тарк этишини сўрашган. Шундан кейин у самолётни олиб қочиб, дўстига қўнғироқ қилган ва хотини уйнинг айнан қаерида эканини суриштирган. Самолёт уй устига қулашигача кеча меҳмонлари эвакуация қилишга улгурилган. Ҳодисада эса фақат учувчининг ўзи ҳалок бўлиб, уй ва бир нечта машина ёниб кетган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *