Ички ишлар вазирлиги тизимида 12 мингдан ортиқ ходим малака оширди

авг 07 / 2019

alt

Президент қарори билан Ички ишлар вазирлиги тизимида алоҳида ихтисослашган таълим муассасаси – Малака ошириш институти ва Вазирликнинг барча академик лицейларида унинг филиаллари ташкил этилди.

Ўтган қисқа давр мобайнида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда ўтказилган ўқув йиғинларида 12 мингдан ортиқ ходимлар қатнашиб, ўз малакасини оширди. Бу ҳақда ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати хабар қилади.

Айни кунларда Институт томонидан Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги туманлар ва шаҳарлар ички ишлар органларининг ташкилий бўлим (бўлинма) бошлиқлари, жиноят-қидирув (катта) тезкор вакиллари, тергов тизими терговчи ва суриштирувчилари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинларида давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

– Машғулотлар давомида назарий билимларимизни мустаҳкамлаб, амалиётга учраётган баъзи муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмоқдамиз, – дейди Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта суриштирувчиси, майор Анжелика Ибадова. – Ўқув йиғинларида назарий билимларимни янада мустаҳкамлаб, иш жараёнига ҳозирги замон талаблари мувофиқ ҳолда ёндашиб, тергов ҳаракатларини янада сифатли ўтказишга ҳаракат қиламан. Терговчи хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошиши керак, унинг адашишга ҳаққи йўқ. Чунки жиноят кўчасига кириб қолган инсонларнинг қилмишларига одилона ёндашиб, оқилона ва адолатли хулоса қилиши керак. Бунинг учун юқори билим, кўникма ва тажриба ҳар биримизга ас қотади, деб ўйлайман.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *