ИИББ миграция бўлимида пол ювишга «мажбурлаш» ҳолатини кўриб чиқмоқда

июн 19 / 2019

 

Ижтимоий тармоқларда идорада ёнида ёш боласи бўлган аёл пол артаётганлиги акс этган сурат тарқалди. Сурат остига қуйидагича изоҳ қолдирилган: «Юнусобод. Паспорт столи. Бугун. 3-4 ёшли боланинг қўлидан шарбат тушиб кетди, паспорт столи бошлиғи эса боланинг онасини тозалашга мажбур қилқди. Уни айнан мажбурлашди.. Баланд овозда. Инсоннинг ўзи боласи ортидан тозалагани бошқа иш. Ёки шуни тўғри тушунтириб илтимос қилишса. Бақиришнинг нима кераги бор? Афсус, видеога туширишга улгурмадик». Пойтахт ИИББ ушбу ҳолатни ўрганди
 
Юнусобод тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи капитан Умаров Азизжоннинг айтишича, коридорда ўтиб кетаётиб ёш боланинг қўлидан шарбат тушиб кетганлиги кўриб қолган. Онасидан болага эътиборлироқ бўлишини илтимос қилган. Ҳеч ким полларни артишни талаб қилмаган. «Ваҳоланки она ўз фарзанди ортидан тозалашида мен ҳеч қандай қўрқинчли нарсани кўрмаяпман. Мен фақат бола улоқтирган чиқиндини олиб чиқиндилар саватига ташлашини сўрадим» – дейди у.
 
ИИББ хабарида қайд этилишича, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари штатида (Бошқарманинг ҳам) фаррошлар йўқ. Ушбу идораларда тартиб ва озодалик ходимларнинг ўзлари томонларидан таъминланиб боради.  
 
Юнусобод тумани МваФР бўлими бошлиғи ҳолатни юзасидан берган изоҳидан кимдир қониқмаслиги мумкин. Эълонда айтилганидек фарзанди ортидан тозалашга “мажбурланган” аёлни топишни ҳали имкони бўлмади, боиси унинг ўзи паспорт масалалари бўйича мурожаат қилмаган, ҳойнаҳой кимгадир шерик бўлиб келган. Аммо МваФР бўлими бошлиғининг аёл киши билан диалоги гувоҳи бўлган бошқа инсонларни изоҳлари, капитан Умаров А.нинг гаплари билан деярли бир хил бўлди. Уч киши мустақил равишда ходимнинг танбеҳи (ҳеч ким бу МваФР бўлими болиғи бўлганлигини билмаган) мулойим бўлганлигини таъкидлашди: “Илтимос, болангизга эътиборлироқ бўлинг”, дейиш билан бирга аёлга қўпол муомала қилмади. Шунингдек, гувоҳларнинг айтишларига қараганда, аёл киши ҳожатхона қаерда эканлигини сўраган. Жавобни эшитгач, унинг ўзи у ерга бориб, швабра ва пол латтасини олиб келиб полларни артиб қўйган. Агар расмга эътиборлироқ қарасангиз, аёлнинг юзидаги табассумни пайқаш мумкин: қўпол муомала қилиниб ва тозалашга мажбурланган инсон бунчалик бамайлихотир бўлиб табассум қилмаса керак, дейилади бошқарма хабарида.     
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *