ИИББ огоҳлантиради: Интернетдаги фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг

ноя 19 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон аҳолисини Интернетда авж олган фирибгарлик ҳолатлари туфайли эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

Ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилган Николай Тарасов айтишига қараганда у Olx.uz сайти орқали Chevrolet Epica автомобилини сотиб олмоқчи бўлган. Эълон муаллифи унга ушбу автомобил Украинада эканлигини, агар Тарасов пули бор эканлигини тасдиқласа, уни Ўзбекистонгача ҳайдаб боришга тайёр эканлигини айтган. Николай сотувчи номига 4000 $ ўтказган. Шундан сўнг сотувчи алоқага чиқмай қўйган.

Худди шундай воқеа Саид Зоиров номли фуқаро билан ҳам содир бўлган. Унга Chevrolet Lacetti автомобили ҳайдаб келишни ваъда беришган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишига кўра интернетда эркин савдо майдончаларида жойлаштирилган ушбу эълонлар муаллифлари ҳар куни фирибгарликнинг турли янги услубларини ўйлаб топишмоқда.

Шунинг учун ИИББ аҳолидан эҳтиёт бўлишни, нотаниш кимсаларган йўқ автомобил ёки бошқа нарсалар учун пул юбормасликни сўрайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *