ИИВ бошқарма бошлиғи: Тошкент шаҳрига пропискага ўтиш "лазейка" бўлиб қолди

июн 11 / 2019

 

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда фуқароларнинг кўпчилик бўлиб, бирламчи бозордан уй сотиб олаётгани, шу тариқа Тошкент шаҳрида пропискага эга бўлаётгани ҳақида ва бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкинлиги ҳақида савол берилди. 
 
“Содда тилда тушунтирадиган бўлсак: вилоятлардан тўртта ёки учта фуқаро ўзаро келишиб, Тошкент шаҳрида бир хонали квартира олиб, шу тўрт киши ўша квартирага пропискадан ўтишмоқчи. Ўтишди ҳам, — ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев. — Кўп баҳсли ҳолатлар айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келмоқда. Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш, қўпол қилиб айтганда, “лазейка” бўпқолди. Лекин, шунга қарамасдан, кўпчилик фуқаролар судга мурожаат қилишяпти. Суд қарор чиқаргандан кейин бизнинг ходимлар фуқароларни прописка қиляпти. Ҳозир суд ёрдамида кўп муаммолар ҳал бўляпти, суд орқали пропискага ўтишяпти. Бу масалани юқори ташкилотларга маълумот тариқасида киритдик, бу борада бизга аниқ йўналиш беришларини илтимос қилдик”.
 
Вазирлик мутасаддиларининг маълум қилишича, шу вақтга қадар Тошкент шаҳрига 16 минг 785 нафар, Тошкент вилоятига 6411 нафар фуқаро доимий рўйхатга қўйилган бўлса, 83 654 нафар киши Тошкент шаҳрига турган жойи бўйича ҳисобга олинган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *