ИИВ Малака ошириш институти Қозоғистондаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантиради

авг 22 / 2019

alt

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбариятининг Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Наримон Қурбанов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув давомида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Қозоғистондаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Малака ошириш институти бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Н.Норматов мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Институт фаолияти ҳамда ўқув жараёни ҳақида сўзлаб берди.

alt

Н.Қурбанов қўшни давлат Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди ва бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу тизимда амалга оширилаётган ишларни муносиб баҳолади.

Мулоқот сўнгида томонлар келгусида қўшни давлатдаги турдош таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *