ИИВ: Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан хизмат текшируви бошланди

июл 24 / 2019

ИИБ ахбороти: Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИВ хабар беради.
 
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Аввалроқ Касби туманида ИИБ бошлиғи дала семинарида 11 кишига кишан таққани хабар қилинганди. Улар семинар тугагунча автобусда олиб ўтирилиб, сўнгра туман ИИБга олиб кетилган. ИИБ ҳовлисида кечгача сабабсиз олиб қолиниб, сўнгра тушунтириш хати олингач, қўйиб юборилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *