ИИВнинг боғчалари Мактабгача таълим вазирлиги тизимига ўтказилди

сен 16 / 2019

alt

Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) тасарруфидаги болалар боғчалари истисно тариқасида, ИИВнинг идоравий мансублигида қолдирилган ҳолда Мактабгача таълим вазирлиги тизимига ўтказилди. Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ушбу боғчаларнинг таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш ва методик бошқариш Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

ИИВнинг болалар боғчалари ходимларига давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлари қўлланилади.

2019 йил 1 октябрдан:

- ИИВ болалар боғчалари тарбияланувчилари умумий ўринлари сонининг 80 фоизи ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун ажратилади;

- 20 фоизи эса Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларига мувофиқ жамланади.

ИИВнинг болалар боғчалари раҳбарлари Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *