Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

мая 20 / 2020
alt
Умумий ўрта таълим мактабларида йил якунлари бўйича имтиҳонлар бекор қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
 
Жумладан, карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади. 
 
Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади.
 
Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.
 
«Карантин вақтида «online maktab» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!», - деган Халқ таълими вазири.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *