Инглиз тилида дарслик ва ўқув қўланмалар яратиш бўйича "Authorship Development Project: English for Future Professionals" лойиҳаси якунланди

апр 12 / 2016

alt

ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази (ЎзРИАИМ) томонидан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўланмалар яратиш бўйича “Authorship Development Project: English for Future Professionals” лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.

Лойиҳа АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унга АҚШлик мутахассис Ди Бротон жалб этилди. Лойиҳа доирасида 2015 йилнинг май ойидан жорий йилнинг апрель ойигача ЎзРИАИМда ҳамда жойларда жами 20га яқин семинар-тренинглар ташкил этилди. Ўтказилган семинар-тренинглар давомида келажакда инглиз тилида турли соҳа ва йўналишлар бўйича дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар ярата оладиган муаллифлар гуруҳи шакллантирилди. Лойиҳа уч босқичда ўтказилди.

Биринчи босқич доирасида ЎзДЖТУ, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, Нукус давлат педагогика институти ҳамда ЎзДЖТУ қошидаги 2-сонли Академик лицейида семинар-тренинглар ўтказилди. Семинар-тренингни муваффақиятли тамомлаганларга ЎзРИАИМ ва АҚШ элчихонаси томонидан тасдиқланган сертификатлар топширилди.

Иккинчи босқичда эса иштирокчилар орасидан танлаб олинган 30 нафар муаллиф томонидан ўқув қўлланма яратиш бўйича фаолият олиб борилди. Натижада ўқув-услубий мажмуаларни яратишда ва дарс олиб бориш жараёнида талаба ва ўқитувчилар томонидан фойдаланиш учун “В2 Ready” китоби яратилди ҳамда нашр этилди.

Лойиҳанинг якуний учинчи босқичида муаллифлар томонидан турли соҳалар учун ўзларининг ўқув қўлланмаларини яратиш ишлари бошланди.

alt

12 апрель куни ЎзРИАИМда лойиҳа якунлари ҳамда  яратилган “В2 Ready” китоби тақдимотига бағишланган семинар ўтказилди. Мазкур семинарга “B2 Ready” қўлланма муаллифлари, шунингдек, нофилологик олий ўқув муассасаларида инглиз тилидан дарс бераётган профессор-ўқитувчилар таклиф этилди.

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати

  • Мехмон
    13 апрел 2016, 21:53

    I'm one of the participants of this project.Proud of being a part of joint effort in creating textbook for B2 level.Thanks to Dee Broughton,she is our beloved teacher.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *