Инглиз тилини ўрганиш учун Lang.uz портали ишга тушди

сен 29 / 2016

alt

Материаллар мураккаблиги бўйича «Elementary» дан « Pre-Intermediate» гача бўлган тематик дарслар кўринишида тақдим қилинган. Ҳар бир дарсда янги сўзлар билан танишиб чиқиш, янги сўз ва ибораларга бириктирилган машқларни бажариш, диалогни тинглаш, тегишли майдонларни тўлдириш, видеони кўриш ва матнни ёзиш керак. Барча дарсларни бажариб бўлганингиздан сўнг, Сиз нафақат тўғри ёзиш, балки гапиришни ўрганиб оласиз. Сервисни ишга тушириш учун 72 дарс тайёрланган, улар сони доимий ошиб боради.

Lang.uz нинг афзалликлари:

  • Tas-IX  тармоғида жойлашгани
  • Интерфаол машғулотлар
  • Интерфейс ўзбек (кирил ва лотин алифболарида) ва рус тилларида
  • Рўйхатдан ўтиш ягона идентификация тизими ID.UZ  орқали амалга оширилади
  • Дарслардан ўтиш босқичлари
  • Янги сўз ва ибораларни ўрганиш
  • Таржимани қиёслаш.

Янги мавзуларни ўрганиш давомида фойдаланувчи, тўғри бажарган машқлари учун баллар олади. Ушба баллар асосида етакчилар рўйхати шакллантирилади.

Ҳар бир фойдаланувчининг ўзининг саҳифаси мавжуд бўлиб, у ерда фойдаланувчи ўзи ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш, тўплаган баллар миқдорини ва ўтилган дарслар рўйхатини кўриш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, портал сўзлар, иборалар луғатини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Бу фойдаланувчига сўзларнинг таржималарини ўрганиш ва талаффузини тинглаш имконини беради.

Манба: "Infocom" журнали

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • dilmurod
    30 сентябр 2016, 13:05

    Gapizga qushilaman ,uzimizda internit juda qimmat,1 gigabayt 10$ judayam qimmat buni arzonlashtirishni imkoni busa judayam yahshi bulardi

  • Мехмон
    30 сентябр 2016, 05:13

    Бу яхшикуя,лекин интернет байтлари нархларини хам жуда арзон килиш керак,бир соатлик интернет машгулоти канчага тушишини бир хисоблаб куринг,Репетитор маькул эмасми ундан кура!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *