Ислом Каримовнинг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан Каъбанинг ичига киргани тасвирланган видео

мая 06 / 2019
 
Каримов фонди Ислом Каримов Маккаи мукаррамага қилган Умра зиёратлари, Каъбани тавоф қилиб, Байтуллоҳнинг ичкарисига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан биргаликда ибодат қилиш учун кириб кетаётганлари акс этган видеолавҳани эълон қилди.
“Маккаи мукаррамага қилган зиёратимиз чоғида Каъбатуллоҳнинг ичига киришдек улкан бахтга муяссар бўлдик. Мен ўшанда меҳрибон Аллоҳ таолодан халқимнинг ризқу насибаси ҳамиша баракали бўлишини, юртимизни барча бало-қазолардан Ўзи асрашини ўтиниб сўрадим. Бу ерга шунчаки келмаганимиз, бундай юксак марҳаматга шунчаки сазовор бўлмаганимизни ҳис этдим. Бизга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор Аллоҳнинг марҳамати эди. Каъбатуллоҳ зиёратида теран рамзий маънони ҳис этдим. Ўзбекистоннинг келажаги ёруғ эканига ишонч қалбимни қамради”. 
Ислом Каримов
Ушбу сафар Ислом Каримовнинг Саудия Арабистонига 1992 йилнинг апрель ойида қилган давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган.
 
Ўшанда Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Фаҳд бин Абдулазиз Ислом Каримовга Кисва – Каъба ёпинчиғининг бир бўлагини ҳадя қилган. Унга тилла ип билан “Оли Имрон” сурасининг 97-ояти ёзилган эди. Кейинчалик Ислом Каримов ушбу табаррук ҳадяни – каъбапўшни Имом Бухорий мажмуаси музейига тақдим этади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *