Исроилдан ўзбекистонлик фуқаро номига юборилган почта жўнатмасида таркибида гиёҳванд модда бўлган таблеткалар яширилганлиги аниқланди

дек 14 / 2015

alt

Жумладан, Россиядан фуқаролар С.Қобилова ва З.Лужина номларига юборилган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганда, жўнатмалардаги буюмлар орасида CN-23 шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 500 дона “Феназепам” психотроп таблеткалари борлиги маълум бўлди.

Пойтахтимизда истиқомат қилувчи О.Илёсов номига Германиядан келтирилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда эса унда тегишли ҳужжатларда қайд қилинмаган 200 дона психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Исроилдан фуқаро У.Тўхтаев номига юборилган почта жўнатмасидаги буюмлар орасида таркибида кодеин фосфат гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган 140 дона “Рокасет” номли таблеткалар яширилганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати 

  • Мехмон
    14 декабр 2015, 14:34

    Пойтахтимизла эмас Пойтахтимизда бўлади

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *