Истанбулда юз берган портлашда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

янв 13 / 2016

alt

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг UZ24 га берган хабарига кўра, Истанбулда юз берган портлашда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбул марказидаги Султонаҳмет майдони ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Улар орасида Туркия ва чет эт фуқаролари ҳам бор.

Хабарларга кўра, теракт суриялик террорчи томонидан амалга оширилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *