Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган ўзбекистонлик аёлнинг шахси аниқланди

июн 18 / 2019

 

30 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида аёл кишининг жасади гиламга ўралган ҳолда топилгани, воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси аниқлангани хабар берилганди.
 
Ташқи ишлар вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда олиб борилган текширувлардан сўнг аёлнинг шахси аниқланганини маълум қилади. Марҳума О.Н. — 1992 йил 31 декабрда туғилган, Ўзбекистон фуқароси.
 
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
 
Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *