Июлнинг илк кунлари Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

июн 28 / 2019

š°‘€‘‚¸½º¸ ¿¾ ·°¿‘€¾‘‘ƒ ‘¸»‘Œ½°‘ ¶°‘€°

Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, 30 июнь - 2 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан Туркманистон орқали иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кузатилади.
 
30 июнь - 1 июль кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 1-2 июль кунлари қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5-7 даража юқори бўлади. 
 
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43 даража, жанубий чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
 
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида гармсел эҳтимоли мавжуд.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *