Июннинг биринчи ҳафтасида Тошкентда рекорд даражада ёмғир ёғди

июн 07 / 2019

alt

3-6 июнь кунлари пойтахтимизда кучли шамол, момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кузатилди.
 
"Ўзгидромет"дан UZ24'га маълум қилинишича, қисқа муддатда бундай кучли ёғингарчиликлар аномал ҳодиса ҳисобланади.
 
1881 йилдан буён метеорологик кузатишлар миқёсида сўнгги 5 йил ичида ёғингарчилик миқдори сутка давомида 20 мм ва ундан ортиқ бўлган. Тошкент обсерватория метеостанцияси маълумотларига кўра, бу миқдор 25-36 мм ни ташкил қилган. Жорий йилги кучли ёмғирлар бутун кузатувлар давомида биринчи марта қайд этилган.
 
Июнь ойининг илк ҳафтасида Тошкент шаҳри бўйлаб ёққан ёғин миқдори 50-89 мм га етган. Июнь ойида Тошкент учун меъёрий ёғинлар миқдори 14 мм ни ташкил қилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *