"Ижод" фондининг вазифалари кенгайтирилди

янв 04 / 2016

alt

Президентнинг 2015 йил 22 декабрда қабул қилган Қарорига мувофиқ, эндиликда “Ижод” фондининг асосий вазифалари сирасига Ўзбекистон Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари ҳамда Қорақалпоғистон Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш ҳам киради, деб ёзади norma.uz портали.

Порталнинг эслатишича, қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

- ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

- “Дўрмон” ижод уйи коттежлари ва меҳмонхона хоналарини ижарага беришдан ҳамда Фонднинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ёрдами;

- қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *