Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг кенгайтирилган лойиҳаси сурати пайдо бўлди

окт 02 / 2016

alt

Carzone.uz сайти ёзишича, лойиҳада Тошкент метросининг мавжуд, қурилаётган ва қурилиши ҳали бошланмаган барча йўллари кенг харитаси тасвирланган. Унга кўра, "Чилонзор" йўли жанубий йўналишда "Сергели" йўли билан туташади, шимолий йўналишда эса, "Буюк Ипак йўли" бекатидан сўнг, Трактор заводига томон камида яна учта бекат билан тўлдирилади.

Ҳозирги вақтда "Беруний" бекатидан бошланиб, "Дўстлик" бекати билан тугайдиган "Ўзбекистон" йўлини ҳам камида 7 та бекат билан тўлдириш кўзда тутилган. Агар лойиҳа тўлиқ амалга оширилса, "Ўзбекистон" йўли янги ТошМИда қуриладиган бекатдан бошланиб, лойиҳалаштирилаётган "Қўйлиқ бозори" бекати билан тугайди. Бунда метро йўли Тузел қўрғони ва Бахт кўли бўйлаб ҳам ўтади.

"Юнусобод" йўли бўйича айтарли янгилик йўқ - йўлни жанубий йўналишда Жанубий вокзалга қадар давом эттириш режаси ҳали ҳам долзарб, шимолий йўналишда эса қурилиши давом эттирилиши кутилаётган 3 бекат ўрнига ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда фақат 2 та бекат кўрсатилган: "Шаҳристон" (собиқ "Ҳабиб Абдуллаев")дан кейин қурилиши айтилган лойиҳавий номи "Файзулла Хўжаев" бўлган бекат йўқ, ундан кейин дарҳол "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатлари келади.

Энг асосий янгилик - "Сергели" йўли билан боғлиқ. Лойиҳага кўра, йўл жами 12 бекатдан иборат бўлади ва уларнинг фақат 4 таси (лойиҳавий номлари - "Чоштепа", "Ўзгариш", "Дўстлик", "Сергели") шаҳарнинг Сергели туманидан ўтади, қолгани эса Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб, Чилонзор буюм бозори, Ўрикзор бозори, Ибн Сино, Жарариқ мавзелари орқали янги ТошМИга етиб боради.

Суратда лойиҳа "Тошкент метропроекти" компанияси томонидан ишлаб чиқилгани кўрсатилган, бироқ унинг амалга ошириш муддатлари ва қиймати ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • АНОР
    03 октябр 2016, 10:43

    ҚАЧОНДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИ БУ ЛОЙХА?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *