"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёти фестивалининг бу йилги ғолиблари тақдирланди

янв 17 / 2016

alt

Ўзбекистон ёшларининг “Камолот” ИҲ, Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирга фестивалнинг якуний босқичида муваффақиятли иштирок этган ўғил-қизлар, уларнинг ўқитувчи ва мураббийлари, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
Фестивалнинг барча босқичида 6-14 ёшли 60 400 нафар иқтидорли ўғил-қиз ўз маҳоратини намойиш этди. Саралаш босқичларида ўқувчиларнинг мумтоз ва миллий мусиқа чолғулари ижрочилиги, анъанавий ва академик хонандалик, хореография, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишидаги истеъдод ва маҳорати таниқли санъаткор ва мутахассислар томонидан баҳоланди.

Лойиҳа доирасида пойтахтимиздаги кўргазма залларида болалар расмлари кўргазмаси, моҳир рассом ва ҳайкалтарошлар, уста ҳунармандлар, мусиқашунослар, режиссёрлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Ёш истеъдод соҳиблари учун Мустақиллик майдони, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, маънавият ва маърифат масканларига саёҳатлар ташкил этилди.

Фестивалнинг турли номинацияларида ғолиб бўлганларга диплом ва совғалар топширилди, деб хабар беради ЎзА.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *