Касаба уюшмалари ходимлари Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасини ёд этишди

окт 02 / 2016

alt

Унда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Тошкент шаҳри ва вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасаддилари ва ходимлари, фаоллар ҳамда таниқли сиёсатшунос ва олимлар иштирок этди.

«Сиздан озод ва обод Ватан қолди» деб номланган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллик тарихи Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ эканлиги эътироф этилди. Тадбир ташкилотчилари томонидан Мустақиллик ҳеч кимга қарам бўлмасдан, миллий манфаатларимиз, узоқ ва давомли мақсадларимизни кўзлаб яшаш ва меҳнат қилиш имконини бергани, бундай юксалишлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган ўзига хос ва ноёб тараққиёт йўлимиз ¢€“ «ўзбек модели» самараси эканлиги, шу асосда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимизнинг барча тармоғи жадал ривожланаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда қайд этилганидек, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий дастурларнинг амалга оширилиши мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 6 марта ўсди. Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатлар қаторига кирди. Бунинг яққол исботи сифатида мамлакатимизда қурилган ва ўз кўлами бўйича жаҳон миқёсида ҳам йирик ва ноёб ҳисобланган саноат объектлари, хусусан, Устюрт ва Шўртан газ-кимё комплекслари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калий ўғитлари заводи, Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги автомобилсозлик заводларини мисол қилиб келтириш мумкин. 

Мамлакатимизда хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шарт-шароитлар яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,5 фоизга етди. Бу соҳада иш билан банд аҳолининг 78 фоизи меҳнат қилмоқда ва улар мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳисса қўшмоқда. 

Мамлакатимизнинг биринчи Президенти томонидан илгари сурилган ¢€œИслоҳот ¢€“ ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун¢€ деган эзгу ғояни амалга ошириш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини сезиларли даражада оширишни таъминлади. 

Мустақиллик йилларида Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг миллий-диний қадриятлари қайта тикланди.

alt

Тадбир иштирокчилари томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов халқимизни нафақат мустақилликка олиб чиққани, балки уни мустаҳкамлаш йўлида бутун борлиғини бахшида этгани алоҳида таъкидланди. Мустақиллик туфайли халқимиз ўзлигини топгани, дунёда ўз ўрнига эга бўлгани, бугун байроғимиз халқаро майдонда, жаҳон ареналарида ҳилпираганда кўксимиз ғурурга тўлиши, буларнинг барида Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканлиги эътироф этилди.

Мустақиллик йилларида айниқса, миллатлараро тотувлик муҳити яратилгани, бу масалага юксак даражада доимий эътибор қаратилгани мамлакатимизда тинчлик, осудалик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлагани қайд этилди. Бу борада Ислом Каримов бошлаб берган хайрли анъаналарни давом эттириш барчамизнинг бурчимиз эканлиги эътироф этилди.  

Тадбирда иштирок этган ёшлар Республикамизнинг биринчи Президенти ҳар бир ўғил-қизга оталарча меҳр-эътибор кўрсатгани, уларга дунёда тенги йўқ шарт-шароитларни яратиб берганини алоҳида таъкидладилар.

Истиқлолимиз асосчиси бўлган Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар эса мангуликка муҳрланиб қолади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *