Кейинги йил битирувчилари ОТМга кира олмаган мактаблар аттестациядан ўтказилади

окт 25 / 2019

alt

Бу ҳақда пойтахтимиздаги 238- мактабда ўтказилган “Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги республика семинарида айтиб ўтилди.

 Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари фаолиятини баҳолаш бўйича яхлит самарали тизим бўлмаганини, аттестациядан ўтказиш жараёни қоғозбозликдан ҳоли ва адолатли кўринишда ташкил этиш лозимлигини таъкидлаган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, келгусида жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, муассасаларининг бевосита ўзини ўзи баҳолашда иштирок этиши ҳақида ҳам гапирилган.

Шўъба йиғилишларида мутахассислар томонидан таълим муассасаларини ички ва ташқи аттестациядан ўтказиш тартиблари муҳокама қилинди. 

Келгуси ўқув йилида битирувчилари олий ўқув юртларига кира олмаган 2,1 мингдан зиёд таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши қайд этилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *