"Кўзгусимон авторақамлар"ни 1 млн сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйиш таклиф қилинди

мар 27 / 2019

alt

"Менинг фикрим" порталида “Кўзгусимон авторақамлар”ни ҳам аукцион савдоларда сотилишини йўлга қўйиш тўғрисида таклиф билдирилди.

Мурожаат муаллифининг қайд этишича, авторақамлар онлайн аукциони орқали “чиройли рақамлар” савдосининг йўлга қўйилиши бу соҳада коррупция ва таниш-билишчилик каби салбий ҳолатларни сезиларли даражада пасайтирди. Ҳозирда аукцион савдолари орқали давлат бюджетига тушган маблағлар халқимиз фаровонлиги учун йўналтирилмоқда.
 
Бироқ баъзи “кўзгусимон рақамлар” (масалан, 717, 727, 747, 515, 171, 212, 383, 818 ва бошқалар) нима учундир аукцион савдоларига жойлаштирилмайди. Мазкур номерлар ҳам ўзига хос қийматга эга бўлиб, кўзга ёқадиган, чиройли номерлар сирасига киради. Бундай рақамларга талаб жуда юқори бўлиб, уларнинг эскича берилиши турли коррупцион ҳолатларга олиб келяпти. Чет элларда бундай рақамлар ҳам очиқ аукцион орқали сотилади.
 
– Аҳолининг бундай рақамларга бўлган юқори талабини инобатга олган ҳолда, уларни тахминан 1 млн сўмдан бошланғич нарх билан аукционга қўйиш (маълумот учун, 066 ва 220 каби рақамларнинг бошланғич баҳоси 2 млн сўмдан ортиқни ташкил қилади) фойдадан ҳоли бўлмайди, деб ёзади муаллиф. – Бу орқали биз фуқароларда чиройли рақамларни олишда қандайдир ноқонуний усуллар эмас, қонуний тарзда қўлга киритиш имкони яратиларди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *