Комил Алламжонов: Миллий гувоҳнома журналистларга давлат идораларига тўсиқларсиз кириш ва ахборот олиш имконини беради

фев 06 / 2019

alt

Аввалроқ қатор нашрларда журналистлар учун умуммиллий гувоҳнома ишлаб чиқилиши ҳақида хабар қилинганди. Бу Президентнинг 2 февралдаги қарори билан 2019-2020 йилларда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурда назарда тутилган.
 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов мазкур гувоҳнома тўғрисида батафсил маълумотни эълон қилди:
 
2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режаланмоқда. Унга кўра, ушбу гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади. 
 
Миллий гувоҳнома АОКА томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
 
Мазкур гувоҳнома журналистларга касби юзасидан вазирликлар ва бошқа давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга (кўргазма, театр, кинотеатр, музей, концерт, кўнгилочар ва дам олиш ҳудудлари, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар) тўсиқларсиз кириш, ахборот олиш, материалларни тайёрлаш ва тарқатишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликлар ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда идораларнинг ички тадбирларида иштирок этиш имконини беради.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *