Корея мутахассислари "Ўзбекистон почтаси"ни модернизация қилади

дек 21 / 2016

alt

Жанубий Кореянинг Korea Post компанияси мутахассислари томонидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта бўлимларини модернизация қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада Корея почтаси президенти Ким Ки Деок бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрган ва томонлар ўртасида учрашув ўтказилган. Учрашувда «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта бўлимларини модернизация қилиш лойиҳаси билан таништирилган ва ўзаро муҳокама қилинган. Музокараларда ушбу лойиҳани қадамба\қадам ҳаётга тадбиқ этишда почта операциялари сифатини сезиларли ошириш, почта логистика тизимини яхшилаш ва унга ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳисобига Ўзбекистон почта хизматини ривожлантиришнинг ўзига хос «йўл харитаси» сифатида кўриб чиқиш мумкинлиги таъкидланган.

Қайд этилишича, 2016 йилнинг апрель ойида Сеулда «Ўзбекистон почтаси» АЖ ҳамда Корея почтасининг раҳбарияти ўртасида биринчи мулоқот бўлиб ўтган ва ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари борасида фикр алмашилган.

Жорий йилнинг август ойида Корея томони «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта бўлимларини автоматизациялаш даражасини ўрганиб чиққан. Мулоқотлар давомида Жамият мутахассислари билан биргаликда почта инфратузилмасини такомиллаштириш ва информацион технологияларини жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *