Корея Республикаси халқаро соғлиқни сақлаш фонди Зангиота туманида акция ўтказмоқда

дек 15 / 2015

alt

Унинг минг нафарга яқини фертиль ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар, деб хабар қилади ЎзА.
Корея Республикаси халқаро соғлиқни сақлаш фонди (KOFIN)нинг грант лойиҳасини амалга татбиқ этиш мақсадида Зангиота туманидаги “Зангиота” қишлоқ врачлик пунктида “Аҳоли саломатлиги йўлида” шиори остида акция ўтказилмоқда.

Мазкур акцияда фонднинг тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог сингари юқори малакали мутахассислар аҳоли, айниқса, ёши улуғ инсонлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда. 

– Мазкур хайрия акциясини тумандаги “Эркин”, “Ҳасанбой”, “Ғиёс Умаров” қишлоқ врачлик пунктларида 18 декабрга қадар ўтказиш кўзда тутилган, – дейди педиатр Аҳмадали Норинбоев. – Акция доирасида Фонднинг ҳудудлараро кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан аҳоли бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори воситалари ва муайян тиббиёт анжомлари бепул тарқатилади. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *