Кореяликлар Тошкентда тезюрар автобус йўналишларини ташкил этиш бўйича таклиф берди

июл 26 / 2019

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан “Интеграциялашган жамоат транспорти стратегиясини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. 
 
Йиғилишда Кореянинг Эксимбанки томонидан Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмаси учун янги концепция тақдим этилди.
 
 
Мазкур концепцияда берилган таклифларда пойтахтимизда жамоат транспорти йўналишларини кўпайтириш ва шу орқали пойтахтимизда шахсий автотранспортлар ҳаракатини камайтириш таклиф этилган. Кореялик мутахассисларнинг аҳамиятли таклифларидан яна бири тезюрар автобус йўналишларини ташкил этиш бўлиб, бу шаҳар ичида бир манзилдан иккинчисига тез, осон ва қулай етиб олишни таъминлайди.
 
Қолаверса, концепцияда бу тизимдаги хусусий тармоқ ишини ривожлантириш каби қатор илғор ташаббуслар илгари сурилган бўлиб, энди шаҳар ҳокимлиги ва пойтахт жамоат транспортига масъуллар билан биргаликда ушбу таклифларни ҳаётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *