Косонсойда ўқитувчилар мажбуран бетон қуйишга чиқарилгани учун туман ҳокими ўринбосари жавобгарликка тортилди

июл 18 / 2019

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчилари Намуна қишлоғи яқинидаги анҳор бўйида олиб борилган қурилиш-ободонлаштириш ишларига жалб қилиниб, тегишли тартибда ишлаш учун ҳар бир мактаб ўқитувчиларига 10 метрдан ҳудуд бўлиб берилганлиги ҳамда мазкур ишларга мажбурий равишда жалб қилинганлиги ҳолатлари аниқланди.
 
Шунга мувофиқ, Косонсой туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари М.Исомиддиновга нисбатан маъмурий баённома тузилди ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *