Кумуш мактабига 10 та компьютер "совға қилди"

дек 18 / 2019

alt

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танловида умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этди.

Унда қатнашган Оқдарё туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Кумуш Абдураззоқова умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари орасида учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўқувчига танлов ташкилотчиларининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Энг муҳими, Кумуш Абдураззоқова таълим-тарбия олган Оқдарё туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабига танлов ташкилотчилари томонидан 10 та компьютер жамланмаси бериладиган бўлди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси хабар қилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *