Кундузи чироқ ёқиб ҳаракатланишга оид қоида қайта кўриб чиқилмоқда

мая 31 / 2019

Автомототранспорт воситалари учун кундузи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбурийлиги қайта кўриб чиқилмоқда

«Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 138-банди — кундузи чироқ ёқиб юриш мажбурийлиги қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда кеча Ички
ишлар вазири томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
 
Брифинг чоғида йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганида фақатгина 2 киши кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш ҳақидаги моддага эътироз билдиргани таъкидланди.
 
Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, транспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш тартиби ҳаво ҳарорати +35 градусдан +50 даражагача бўладиган БАА ва Малайзияда ҳам белгиланган. Шунингдек, яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланмаслик Швецияда, миллий валютамизда ҳисобласак, 1 млн. 51 минг 836 сўм, Чехияда 732 минг 220 сўм, Эстонияда 1 млн. 887 минг 510 сўм, Руминияда 574 минг 829 сўм жарима солинишига сабаб бўлади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *