Кундузи ёқилмаган чироқ учун жарима тўлаганларнинг пули қайтарилмайди

июн 07 / 2019

alt

Кундузи чироқ ёқиб юриш мажбурийлига оид қоида бўйича айни вақтгача маъмурий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларга пули қайтарилмайди. Лекин баённома расмийлаштирилган, аммо тўлашга улгурмаган ҳайдовчилар учун баённома бекор қилинади. Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида пойтахт ИИББ вакили бу ҳақда маълум қилди.

Хабарингиз бор, куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *