Лицензиясиз таксичилар маъмурий жавобгарликка тортилди

мар 23 / 2016

alt

Таъкидлаш жоизки, яратилган шарт-шароит ва имкониятларга қарамасдан ноқонуний равишда киракашлик фаолияти билан шуғулланаётганлар учраб турибди. Бу борада давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган назорат тадбирлари ана шундай қонунбузилишларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Жумладан, Боғот туманида яшовчи фуқаро Комилжон Маткаримов муқаддам шундай ҳуқуқбузарлик, яъни ноқонуний равишда аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамасдан, ҳеч қандай ҳужжатсиз, белгиланган тартибда лицензия олмасдан, такроран аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб юрганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.Маткаримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судининг 2015 йил 18 ноябрдаги ҳукми билан фуқаро К.Маткаримовга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Отабек Матякубов муқаддам шундай ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамасдан, ҳеч қандай ҳужжатсиз, белгиланган тартибда лицензия олмасдан, такроран аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб юрганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Матякубовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани судининг 2016 йил 22 февралдаги ҳукми билан фуқаро О.Матякубовга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланган.

Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати

 

  • Мехмон
    23 март 2016, 18:40

    Узок туман, кишлокларга ташийдигон киракашларга хам ушбу конун тегишлими?
    Бир ходиса. 24 ешдаги йигит Тошкентда бензин орзон деб, Кашкадарега орка багажига бензин юклаб, яна 4нафар УЗИ тенги хали уйланмаган йигитларни хам олиб, перевал давонида автохалокатга учраб, барчасидан факатгина автомобилнинг раками сог колган. Бир кишлокда 5та аъза!
    Улар хам махсус лицензия билан юрармикинлар?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *