Лукойл компанияси интеретда тарқалган видео бўйича суриштирув олиб бормоқда

ноя 14 / 2019

alt

«ЛУКОЙЛ Ўзбекистан Оперейтинг Компани» матбуот хизматининг хабар беришича, интернетда тарқалган, 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги «Жарқудуқ» газ тайёрлаш мажмуасида рўй берган ҳолат акс этган видеоматериал бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилди.

 

Ўрганиш натижасида, 110 минг вольт юқори кучланишли «Жарқудуқ» подстанциясида электромонтерлар бригадаси томонидан олиб борилаётган ишлар чоғида участка бошлиғи раҳбарлигида бригаданинг ўлими, қимматбаҳо ускуна ва бутун объектнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган техника хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

 

Бу бош энергетик И.А. Шилов томонидан аниқланиб, шундан сўнг подстанциядаги ишлар тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолатга келтирилгунга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Йўриқномага амал қилмаслик оқибатида ўз қўл остидаги ишчиларининг ҳаётига етказилиши мумкин бўлган фожеали оқибатларни англаган ҳолда И.А. Шилов аҳлоқ-одоб меъёрларидан четга чиқиб, маҳаллий ва хизмат сафаридаги ишчилар шаънига қўпол сўзларни айтган.

Ҳозирги вақтда компанияда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан И.А. Шилов «ЛУКОЙЛ» ОАЖ (Москва)нинг ишбилармонлик этикаси бўйича комиссияси йиғилишига чақиртирилган. Текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ маъмурий жарима чоралари қўлланилади.  

Ишчи-ходимлар ва аҳоли хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш бўйича жамият олдидаги масъулият даражасини англаган ҳолда ЛУКОЙЛ ўз иш фаолиятида саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги юқори стандартларга амал қилади, белгиланган қоидаларга риоя қилиниши устидан жиддий назорат ўрнатган. Зеро, инсонлар ЛУКОЙЛнинг бебаҳо қадриятидир, дейилади компания хабарида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *