Малайзиядан Ўзбекистонга учаётган йўловчиларга Galaxy Note 7 смартфонларини бортга олиб чиқиш тақиқланди

окт 21 / 2016

alt‚ 

Малайзия Давлат авианазорати кўрсатмасига биноан ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Малайзиядан учиб келадиган йўловчиларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МAK ҳаво кемалари бортига Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини олиб чиқиш тақиқланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, чекловлар илгари рўй берган Samsung Note 7 смартфонларининг ёниб кетганлик ҳолатлари муносабати билан киритилган.

"Йўловчилар смартфонни қўл юки сифатида олиб кетишлари, багажга топширишлари ёки Малайзиядан учиб кетадиган қатновларда юк сифатида жўнатишлари мумкин эмас. Ушбу кўрсатмага қатъий риоя этишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *