Мамлакатимизда "Ҳаж" ва "Умра" зиёратларининг ташкил этилиши тартиби ва шартларини биласизми?

дек 18 / 2015

alt

Мазкур тартибга кўра, Ҳаж ва Умра сафарларига бормоқчи бўлган фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш қуйидагича амалга оширилади:
-“Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бориш учун аризачи доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши лозим;
- Фуқароларнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун аризаси уларнинг доимий яшаш жойларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади;
- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризани қабул қилиб олгандан сўнг, аризачига рўйхатда турганлигини акс эттирувчи маълумотнома тақдим қилади;
- Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар ташкилий гуруҳ томонидан чақиртирилади ва ҳужжатлари расмийлаштирилади;
- “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун рўйхатда турган фуқаронинг ўз навбати келганда муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса, у ариза билан навбатини кейинги йилга орқага суриши мумкин;
- Икки йилдан сўнг ҳам фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса унинг навбати бекор қилинади;
- Фуқаронинг навбати бекор қилинганда унинг ўрнига навбатда ундан кейин турган фуқаро зиёратга бориш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда бу ҳақда зиёратга бориш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро хабардор қилинади;
- Навбати бекор қилинган фуқаролар “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун белгиланган тартибда рўйхатга қайтадан ёзилади;
- Навбатда турган фуқароларнинг ўз навбатини ўзаро алмаштиришига ёки уни рўйхатда турмаган фуқароларга беришига йўл қўйилмайди;
- Ташкилий гуруҳлар тегишли йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатига киритилган фуқаролардан ўзлари ҳисобда турган тиббиёт муассасаларидан саломатлиги, зиёратга боришга қодир эканлиги ҳақидаги маълумотномани ва рангли фотосуратларини қабул қилиб олади.
Тегишли йилда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига борадиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча шартлар мавжуд.
Жумладан, муқаддас сафарга мумкин қадар кўпроқ фуқароларимизнинг боришларини таъминлаш мақсадида “Ҳаж” сафарига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги беш йил мобайнида “Ҳаж”га, “Умра” зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро эса охирги икки йил мобайнида “Умра” ёки “Ҳаж”га бормаган бўлиши шарти киритилган.
Шунингдек, ислом дини таълимоти талабларига кўра, “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бормоқчи бўлган фуқаролар вояга етган бўлиши ва 45 ёшгача бўлган аёллар учун маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.)нинг ҳам бирга бориши ҳамда маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома) нусхаси тақдим этилиши лозим.
Зиёратчиларнинг сафар тўловлари, чет элга чиқиш учун Саудия Арабистони визасини расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда сафар олди машғулотларини ўтказиш каби барча ишлар “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кўпчилик ёши улуғларимиз томонидан ёшларини, касалликларини, ногиронликларини эътиборга олиб навбатдан ташқари ҳаж ёки умра сафарларига жўнатишни сўраб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ногиронларга, меҳнат ва уруш фахрийларига, Ватанимизни ҳимоя қилишдаги фидокорона хизмат кўрсатган фуқароларга ҳукуматимиз томонидан турли имтиёзлар яратиб берилади. Аммо, ҳаж ва умра зиёратлари соф диний амал бўлганлиги ҳамда ҳозирда навбатда турганларнинг аксариятини ёши улуғлар ташкил этаётганини эътиборга олиб навбатдан ташқари сафарга юбориш назарда тутилмайди.
Навбатдан ташқари сафарга юбориш масаласи истисно тариқасида маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ҳаж ҳайъати йиғилишида барча навбатда турган фуқаролар билан муҳокама қилиниб, улар ўз навбатлари ўрнига номзоднинг ёши, эл-юрт манфаати йўлидаги хизматларини инобатга олиб тавсия этсалар ва бу ишлар маҳалла, туман, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган тақдирда ижобий ҳал бўлиши мумкин.

 

  • Shavkat
    26 июл 2018, 09:42

    Sizlar bilan qanday bog'lansa bo'ladi, batafsil ma'lumotlar olish uchun.

  • Мехмон
    15 июл 2018, 16:51

    Ҳаж ва умра сафарлари нархоари ҳақида маълумот берсангиз илтимос, алданиб қолмаслик учун

  • Мехмон
    29 июн 2018, 13:24

    Бу йил мен бувимни умрага жунатмокчиман шунга каерга ва кандан харакат килиш керак имкони булса, алокага чикиб туликрок маълумот берсангиз. Сизлардан шуда хам миннаддор булардим. маълумот учун Наманган вил. Учкургон тумани. Кайки КФЙ истикомаи киладила мехрибон бувим......

  • Нодирбек
    19 янвuary 2018, 15:19

    Андижонда доимий руйхатимиз эргаш Ашуров куча 8 уйда Ойимлар 76 ёш да 2018 йил юбормокчиман Хаж сафари га 5 йил аввал руйхатга кушилган эди ларда.

  • Мехмон
    19 янвuary 2018, 14:56

    Ҳаж ва умра сафарлари нархоари ҳақида маълумот берсангиз илтимос, алданиб қолмаслик учун

  • Мехмон
    13 янвuary 2018, 14:12

    Ассалому Алайкум. мени онам 2018 йилда 74 ёшга кирадилар. 2016 йилда Умра сафарида булдилар. энди Хаж сафарига бориш нийятлари бор. Хаж сафарига боришлари учун махалла идорасига мурожаат этдик у ерда 2025 йилда навбатлари келиши хакида айтилди. 2025 йилда онам 81 ёшда буладилар Худо хохласа. 2016 йилда онам ёшлари ва узларини эблашга кийналиб Умра сафари давомида екилиб елка суяклари билан жарохатлангандилар, шу сабабли хозир соғликлари тетик холатда бориш истаклари бор. 2018 йилда боришлари учун каерга муржаат этиш лозим?

  • Мехмон
    11 янвuary 2018, 10:02

    Умра 2018 зиёратига качон бориб келинади. Кетиш ва кайтиш санаси хакида маълумот берсангиз.

  • Bobir
    07 янвuary 2018, 17:24

    Assalomu alaykum onamni xajga navbati kelgan edi, 2018 yil uchun haj safari haqida malumot bersangiz. (narx buyicha)

  • Мехмон
    06 янвuary 2018, 11:08

    Онамнинг ёши 76 да. Хаж сафари, аниқроғи умра сафарига боришни ихтиёр этмоқда. Андижон шаҳар Дўстлик МФЙга қарашли худудда истеъқомат қилади. МФЙ раисига учраб 2012 йилда хаж сафари рўйхатига ёзилган 64 ўринда эди. 2018 йил 4 январ куни янги низом бўйича МФЙ раиси билан гаплашган эди раис квотани бериб бўлганмиз, ўрин қолмади деб жавоб берибди. Янги қарор 2017 йил 26 декабрда чиққан бўлса хозирда жой йўқ дейишга асос борми. Онам қандай цўл тутиши керак?

  • Дилфуза
    05 янвuary 2018, 11:54

    Ассалому алайкум. Менинг онам 2012 йилда 64 рақам билан хаж сафарига бориш учун Андижон шаҳар Дўстлик маалла фуқаролар йиғинига ариза берган эди. Онамнинг ёши 76 ёшга борди. Ҳозирда умра зиёратига бориши учун онам нима қилиши керак?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *