Мамлакатимизда "Ҳаж" ва "Умра" зиёратларининг ташкил этилиши тартиби ва шартларини биласизми?

дек 18 / 2015

alt

Мазкур тартибга кўра, Ҳаж ва Умра сафарларига бормоқчи бўлган фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш қуйидагича амалга оширилади:
-“Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бориш учун аризачи доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши лозим;
- Фуқароларнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун аризаси уларнинг доимий яшаш жойларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади;
- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризани қабул қилиб олгандан сўнг, аризачига рўйхатда турганлигини акс эттирувчи маълумотнома тақдим қилади;
- Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар ташкилий гуруҳ томонидан чақиртирилади ва ҳужжатлари расмийлаштирилади;
- “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун рўйхатда турган фуқаронинг ўз навбати келганда муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса, у ариза билан навбатини кейинги йилга орқага суриши мумкин;
- Икки йилдан сўнг ҳам фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса унинг навбати бекор қилинади;
- Фуқаронинг навбати бекор қилинганда унинг ўрнига навбатда ундан кейин турган фуқаро зиёратга бориш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда бу ҳақда зиёратга бориш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро хабардор қилинади;
- Навбати бекор қилинган фуқаролар “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига бориш учун белгиланган тартибда рўйхатга қайтадан ёзилади;
- Навбатда турган фуқароларнинг ўз навбатини ўзаро алмаштиришига ёки уни рўйхатда турмаган фуқароларга беришига йўл қўйилмайди;
- Ташкилий гуруҳлар тегишли йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатига киритилган фуқаролардан ўзлари ҳисобда турган тиббиёт муассасаларидан саломатлиги, зиёратга боришга қодир эканлиги ҳақидаги маълумотномани ва рангли фотосуратларини қабул қилиб олади.
Тегишли йилда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига борадиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча шартлар мавжуд.
Жумладан, муқаддас сафарга мумкин қадар кўпроқ фуқароларимизнинг боришларини таъминлаш мақсадида “Ҳаж” сафарига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги беш йил мобайнида “Ҳаж”га, “Умра” зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро эса охирги икки йил мобайнида “Умра” ёки “Ҳаж”га бормаган бўлиши шарти киритилган.
Шунингдек, ислом дини таълимоти талабларига кўра, “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бормоқчи бўлган фуқаролар вояга етган бўлиши ва 45 ёшгача бўлган аёллар учун маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.)нинг ҳам бирга бориши ҳамда маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома) нусхаси тақдим этилиши лозим.
Зиёратчиларнинг сафар тўловлари, чет элга чиқиш учун Саудия Арабистони визасини расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда сафар олди машғулотларини ўтказиш каби барча ишлар “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кўпчилик ёши улуғларимиз томонидан ёшларини, касалликларини, ногиронликларини эътиборга олиб навбатдан ташқари ҳаж ёки умра сафарларига жўнатишни сўраб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ногиронларга, меҳнат ва уруш фахрийларига, Ватанимизни ҳимоя қилишдаги фидокорона хизмат кўрсатган фуқароларга ҳукуматимиз томонидан турли имтиёзлар яратиб берилади. Аммо, ҳаж ва умра зиёратлари соф диний амал бўлганлиги ҳамда ҳозирда навбатда турганларнинг аксариятини ёши улуғлар ташкил этаётганини эътиборга олиб навбатдан ташқари сафарга юбориш назарда тутилмайди.
Навбатдан ташқари сафарга юбориш масаласи истисно тариқасида маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ҳаж ҳайъати йиғилишида барча навбатда турган фуқаролар билан муҳокама қилиниб, улар ўз навбатлари ўрнига номзоднинг ёши, эл-юрт манфаати йўлидаги хизматларини инобатга олиб тавсия этсалар ва бу ишлар маҳалла, туман, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган тақдирда ижобий ҳал бўлиши мумкин.

 

  • Мехмон
    05 октябр 2017, 06:16

    Хаж сафари адо этган фукоро албатда сакол куйиши,ок кийимда булиши мажбурийми?олдиндан рахмат.

  • Мехмон
    21 сентябр 2017, 22:39

    Хаж сафарини очиридларини канадок билса булади. Рахмад олдиндан

  • Мехмон
    06 август 2017, 13:18

    Surxandaryo viloyati nechinchi sanada ketadi?

  • Умид
    04 август 2017, 17:37

    Ассалому алайкум. Хажга борувчиларни руйхатини итернет оркали кузатиб боришни иложи борми? Олдиндан рахмат.

  • Мехмон
    30 июл 2017, 02:16

    Salom meni savolim ota-onam ni xajga junat moqchiman ikkalalarini summasi qancha buladi e-mail yoq +998905558333 telegram +998913435333 telfon raqamim iltimos malumot bersangiz? Oldindan raxmat

  • Мехмон
    22 июл 2017, 06:36

    Assalomu aleykum ota -onam Haj safari uchun ariza bergandilar. Yaqinda ularga 38 - navbatda turibsizlar deb habar berishdi . Savolim: qancha muddatda ularga navbat keladi va Haj safari tõlovi qancha ?

  • Мехмон
    01 июл 2017, 10:38

    2018-yil uchun ariza tashlasak buladima tulov qancha Surxandaryodan kimlarga murojat qilsak buladi shu massalada

  • Мехмон
    16 июн 2017, 15:36

    2017 yil ariza tashlash vaqti qachon

  • Мехмон
    20 мая 2017, 12:01

    2017 йилда Умра зиёратига бориб келиш учун канча микдорда тулов амалга ошириш керак

  • Мехмон
    20 мая 2017, 10:36

    Mani teligiramdagi numirim 903317075. Savolimni javobini iltimos aytingizlar

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *