"Матбуот тарқатувчи": 2016 йил учун 840 "Матбуот" киоски орқали обуна қабул қилиш ташкил этилган

дек 17 / 2015

alt

Унда таъкидланганидек, компанияга қарашли корхоналардаги мавжуд киоскларнинг 716 таси жорий ва 181 таси капитал таъмирланди. Маркетинг тадқиқотларига биноан гавжум жойларда 146 киоск ҳамда пойтахтимизнинг марказий кўчаларида 93 янги типдаги матбуот тарқатиш шохобчалари жойлаштирилди. Вақтли матбуот нашрларининг обуначиларга тез етиб боришини таъминлаш мақсадида тизимдаги корхоналарда автомашиналардан 66 таси таъмирланиб, 46 янги автотранспорт воситаси сотиб олинди. Газета ва журналларни тарқатишда компания вилоят почта алоқаси филиаллари, “Халқаро почтамт” филиали, барча туман боғламаси ва алоқа бўлимлари билан ҳамкорликни амалга оширмоқда.

2016 йил обунасини уюштиришда аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида гавжум жойларда 840 “Матбуот” киоски орқали вақтли матбуот нашрларига обуна қабул қилиш ташкил этилган.

Компания имкониятларидан келиб чиқиб, 2016 йил учун обуна каталогини шакллантириш жараёнида айрим нашрлар, хусусан, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга ва болалар нашрларига имтиёзлар қўлланилди.

Компаниянинг веб-сайтидан фойдаланган ҳолда даврий нашрларга интернет орқали обуна қабул қилиш йўлга қўйилган. Ушбу сайтда компаниянинг 2016 йил учун обуна каталоги жойлаштирилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *