Математик Шокир Давлатов: "Мен топган ечимни халқаро илмий ҳамжамият тан олмагунича, бу ҳақда маълумот беришни истамайман"

апр 13 / 2016

alt

Олим масалани ечиш бўйича ўз нуқтаи назарини arXiv.org сайтида эълон қилган препринтда баён қилган. Илмий ишда мингйилликнинг олтинчи масаласи ечими келтирилган: Навье-Стокс масаласининг ягона равон ечими мавжудлиги исботланган. Иш рус тилида ёзилган, аннотациясининг инглиз тилидаги талқини бор.

ҚарДУ математика кафедраси профессор-ўқитувчиси Шокир Давлатов мингйилликнинг олтинчи масаласига топган ечими исботланмагунича, мазкур илмий иш ҳақида ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини UZ24га маълум қилди.

"Бу ҳақдаги хабар ОАВда овоза бўлиб кетишини хоҳламаган эдим, аслида. Айни вақтда менинг илмий ишимни ўрганиш ва аниқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кашфиётни халқаро илмий ҳамжамият тан олганидан сўнггина  мазкур ечим борасида тўлиқ маълумот бера оламан",- деди Шокир Давлатов.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *