Миллий гвардия ходими «Қўйлиқ»даги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

июл 10 / 2019

 

Кеча, 9 июль куни соат 21:40 лар атрофида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб бефарқ бўлмаган аҳолининг саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келган. 
 
Миллий гвардия ахборотига кўра, ёрдамга ошиққан айрим фуқароларни тўхтаб туришга мажбур қилган қалтис вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган.
 
Шундан сўнг фуқаро ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.
 
Суҳбат натижасида фуқаро 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б. эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. 
 
Ҳозирда фуқаро А.Б.га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассислар жалб қилинган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *