Миллий таом - "Палов индекси " шакллантирилади

янв 11 / 2020
alt

Бир неча боскичда 1 кг палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати,уларнинг нархлари тўгрисидаги маьлумотлар шакллантирилади.

 
1.  Республиканинг барча ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилиб, мамлакат бўйича ўртача масаллиқлар рўйхатини шакллантирилди. Унга кўра:
 
-  Ўсимлик ёғи (300 гр.);
-  Пиёз (300 гр.);
-  Мол гўшти (700 гр.);
-  Сабзи (1 кг.);
-  Гуруч (1 кг.);
-  Нўхат (100 гр.);
-  Майиз (50 гр.);
-  Зираворлар (10 гр.);
-  Ош тузи (5-10 гр.).
 
2.  Ҳудудлардаги (иловага мувофиқ) умумий овқатланиш муассасаларида “1 порция” паловнинг ўртача нархини рўйхатга олиш (1 ҳудуддан камида 3 та муассаса).
 
3.  1 кг тайёр паловнинг қийматини ҳисоблаш (барча сарф-харажатларини инобатга олган ҳолда).
 
4.  Маълум даврийликда 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган харажатлар нархларининг ўзгариши.
 
5.  Шаклланган таҳлилий маълумотларни маълум даврийликда эълон қилиб бориш.
 
Ана шундай босқичларда “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *