Mirabad Avenue'да содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди

июл 13 / 2019

Кеча 12 июль куни соат 22:31 да Миробод тумани, Миробод кўчасида янги қурилаётган Mirabad Avenue уйнинг том қисмида ёғочли қурилиш хавозалари 60 кв.м майдонда ёнган. Бу ҳақда пойтахт ЁХБ матбуот хизмати хабар қилади
 
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 22:36 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:38 да бартараф этилган. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ҳодиса пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши оқибатида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда.
 
 
Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 
 
Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ушбу иншоотнинг ертўласида ёнғин чиққанди.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *