Мирзо Улуғбек кичик саноат зонаси худудида йирик ёнғин содир бўлди

июл 31 / 2019
alt
                                                                                         
Бугун, 31 июль куни соат 11:09 да пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 14а-уй, Мирзо Улуғбек кичик саноат зонаси худудида ёнғин чиқди.
 
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ҳудуддаги арматура ишлаб чиқариш цехининг трансформатор подстанцияси ва унинг мойлари  250 кв.м. майдонида ёнган.
 
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:14 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:53 да қуршаб олиниб, соат 12:24 да ўчирилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
 
Ёнғин ишлаб чиқари технологик жараёнининг бузилиши натижасида электр таъминотининг ортиқча кучланишнидан содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Жабрланганлар йўқ.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *