«Miss Intercontinental» танловида илк бор ўзбекистонлик қиз иштирок этади

июл 07 / 2019

20 ёшли Нигина Фаҳриддинова «Miss Intercontinental 2019» унвони соҳибига айланди ва биринчи марта танлов финалида Ўзбекистон номидан иштирок этади.
 
«Miss Intercontinental» танлови 1971 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилади ва энг нуфузли гўзаллик танловларидан бири ҳисобланади. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатлари иштирок этадиган танловнинг финал босқичи жорий йилнинг 21 декабрь куни Ҳиндистонда бўлиб ўтади.
 
«M&B Models Agency» МДҲ мамлакатлари орасида расмий лицензия эгалари орасида онлайн кастингда ғолиб бўлган Нигина Фаҳриддинова танловнинг 48 йиллик фаолияти давомида илк маротаба «Мисс Интерcонтинентал Uzbekistan 2019» номига эга бўлди.
 
«Miss Intercontinental» танловида ўз мамлакатининг вакили бўлиш учун фақат бир нафар қиз ҳақли. «Miss Intercontinental» танлови ғолиби барча халқаро гўзаллик танловларининг энг қиммат тожларидан бири бўлган 361,466 долларлик тож билан тақдирланади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *