Москвада Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

мар 05 / 2019

alt

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 3 март куни Москва шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган, деб хабар бермоқда ТИФ матбуот хизмати.

ЙТҲ оқибатида 1986 йил 4 октябрда Наманган шаҳрида туғилган мамлакатимиз фуқароси Сардорбек Акрамович Ғафуров ҳалок бўлган.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган хабарга кўра, ҳодиса вақтида жароҳат олган 20 ёшли Саиджон Уксан ўғли Урунов 1-сон шаҳар клиник шифохонасига юборилган.

Таъкидланишича, мазкур масала элчихона Консуллик бўлими назоратида турибди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *