МТРК биносида кучли ёнғин содир бўлди

авг 21 / 2019

alt

21 август куни соат 01:54 да Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар беради.
 
МТРК жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв м майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган. Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
 
Ёнғинга электр симларни қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
 
Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *