Мубин Мирзаев телефони олиб қўйилган блогердан узр сўради

июн 14 / 2019

alt

Давлат солиқ қўмитасида 13 июнь куни қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев иштирокида журналистлар билан бўлиб ўтган мулоқотда ижтимоий тармоқларда тарқалган солиқ қўмитаси ва блогерлар фаолиятига оид хабарларга изоҳ берилди, дея хабар қилади Kun.uz.
 
Унинг айтишича, блогерларга оид тарқалган гапларни у гапирмаганман бўлсада хабарларда унинг сурати босилган. Асоссиз ёки аниқ бўлмаган маълумот берган ходимларга ҳайфсан берилган.
 
«Шу ўринда ойдинлик киритиб кетсам — Давлат солиқ қўмитасининг қонуний фаолият юритаётган бирор шахсга нисбатан қаршилиги йўқ, аксинча ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Жумладан, блогерларни ҳам. Блогерлик фаолиятига ҳам чеклов йўқ. Аммо шу блогерлик фаолияти доирасида реклама билан ҳам шуғулланиб, даромад олинаётган бўлса, албатта тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, солиқларни тўлаш лозим. Блогер мулкчилик шаклини ўзи танласин — истаса ЯТТ, истаса юридик шахсга айлансин ва хотиржам фаолият юритсин.
 
Энди телефони олиб қўйилган блогер йигитга келсак (Азиз Ашурбаев тадбирда иштирок этаётганди) — мен сиздан узр сўрайман ва сизга ҳам тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, фаолиятингизни давом эттиришингиз учун қўлимдан келган ёрдамни бераман. Ҳаттоки кредитлар олишга кўмак беришга биз тайёрмиз», — деган Мубин Мирзаев.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *