Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобиль инновацион тиббий марказ яратилди

авг 15 / 2019

alt

Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобиль инновацион тиббий марказнинг тақдимотига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.
 
Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берувчи мазкур ҳарбий мобиль инновацион марказнинг афзаллиги шундаки, унда бир вақтнинг ўзида икки нафар оғир аҳволдаги беморга тиббий хизмат кўрсатиш, яна бир нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконияти мавжуд. У ҳар қандай иқлим шароитида ишлашга мўлжалланган.
 
alt
 
– Ушбу марказда барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, жумладан, коникотомия, трахеостомия, лапроцентез, таракоцентез, юрак жарроҳатланганда жароҳат олган қон томирларини тикиш ёки вақтинча шунт қўйиш бажарилади, – дейди Мудофаа вазирлиги тиббий таъминот бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Абдуғани Йўлдошев.
 
alt
 
Мобиль марказда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётганида жароҳатга инфекция тушишининг олдини олиш мақсадида махсус тўсиқ ва ичкаридаги ҳавони ташқарига чиқарувчи ҳаво фильтири ўрнатилган. Шунингдек, бу ерда жарроҳлик лампаси устига камера жойлаштирилган бўлиб, бу орқали жойлардаги ҳарбий госпиталларнинг тажрибали мутахассислари жараённи бевосита онлайн тарзда кузатишлари, зарур ҳолда ўз тавсия ва маслаҳатларини беришлари мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *